Abstract

Мақолада интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш борасидаги миллий ва хорижий тажриба ўрганилган. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни муҳофаза қилиш усуллари ичида суд орқали ҳимоя қилишнинг ўрни ва ўзига хослиги, мазкур масаланинг ҳуқуқий асослари, миллий қонунчилик аҳволи, судловга тааллуқлилиги, бу борадаги суд статистикаси, суд амалиёти ҳамда хорижий давлатлар тажрибаси таҳлил қилинган.
 Бугунги кунда интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш масаласи судлар фаолиятидаги энг долзарб масалалардан бири эканлиги, чунки интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши мавзуси бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам жиддий ижтимоий муаммога айланиб бораётганлиги эътироф этилган ҳолда унинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари асослаб берилган.
 Жаҳон мамлакатлари тажрибасида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ ишларнинг судловга тааллуқлилиги масаласи қандай ҳал этилганлигини чуқур таҳлил қилиш асосида интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган алоҳида судларнинг ташкил этилиши низоларни сансалорликларсиз, қисқа муддатларда кўриб чиқилишига ҳамда қонуний, асосли ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишига замин яратиши тўғрисида хулосага келинган.
 Мақолада судлар амалиётида интеллектуал мулк билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда асосан икки тоифадаги муаммо мавжудлиги таъкидланган. Биринчиси, субъектив омиллар билан боғлиқ бўлса, иккинчиси, объектив қийинчилар эканлиги кўрсатилган. Субъектив муаммолар қаторида судларда мазкур тоифадаги ишларнинг барчасини ҳам кўриб ҳал этиш бўйича тажрибанинг мавжуд эмаслиги айтилган. Объектив омиллар сифатида судлар томонидан ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишда муайян ҳуқуқий асоснинг мавжуд эмаслиги ёхуд тегишли қонун ҳужжатларининг лозим даражада такомиллашмаганлиги, шу боис, бу борада ягона суд амалиётининг шаклланмаганлиги эътироф этилган.
 Бозор иқтисодиётига асосланган ижтимоий муносабатларнинг тобора ривожланиши, интеллектуал мулкнинг давлат ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ва ўрнининг кескин ошиб бораётганлиги Ўзбекистонда ҳам ителлектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишга ихтисослашган судларни ташкил этиш заруратини келтириб чиқараётганлиги ҳақида хулоса қилинган. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Олий судида интеллектуал мулк билан боғлиқ низоларни кўришга ихтисослашган судлов ҳайъатини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги асосланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида судьяларни интеллектуал мулк ҳуқуқига доир низоларни кўриш бўйича қайта тайёрлаш ва малакаларини ошириш тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва Интеллектуал мулк агентлиги билан ҳамкорликни ривожлантириш лозимлиги таъкидланган.
 Қиёсий тадқиқот усуллари асосида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекси, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига интеллектул мулк ҳуқуқига оид низоларни судда кўришнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи нормаларни жамлаган боб киритиш, ушбу бобда даъво аризалари, аризалар, шикоятларга қўйиладиган талаблар, судга мурожаат қилиш муддатлари ва уларни кўриб чиқишнинг процессуал муддатлари, бу турдаги ишларни кўришнинг бошқа тоифадаги ишлардан фарқли бўлган жиҳатларини ёритиб берувчи барча ҳолатларни ифодаловчи нормаларни назарда тутиш, интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни, шунингдек интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқиш зарурлиги исботлаб берилган.

Highlights

  • The socio-economic and legal consequences of the settlement of intellectual property disputes are presented as one of the most pressing issues in the work of the courts in the light of the fact that the issue of intellectual property rights is becoming a serious social problem in Uzbekistan and all around the world

  • The article differentiates between two categories of problems in the consideration of intellectual property issues in court practice

  • Subjective problems comprise of the courts lacking the experience to resolve all disputes involving intellectual property rights

Read more

Summary

Introduction

The socio-economic and legal consequences of the settlement of intellectual property disputes are presented as one of the most pressing issues in the work of the courts in the light of the fact that the issue of intellectual property rights is becoming a serious social problem in Uzbekistan and all around the world. Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш: миллий ва хорижий тажриба Мақолада интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни суд орқали ҳимоя қилиш борасидаги миллий ва хорижий тажриба ўрганилган.

Results
Conclusion

Talk to us

Join us for a 30 min session where you can share your feedback and ask us any queries you have

Schedule a call

Disclaimer: All third-party content on this website/platform is and will remain the property of their respective owners and is provided on "as is" basis without any warranties, express or implied. Use of third-party content does not indicate any affiliation, sponsorship with or endorsement by them. Any references to third-party content is to identify the corresponding services and shall be considered fair use under The CopyrightLaw.